[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

05.07.2023. Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг ходималари Нафосат ва Наргиза Камолова ҳамда Зулфизар Жумаевалар ўтган йили ўз вазифасини бажариш чоғида йўл транспорт ҳодисасига учраб, тан жароҳати олишган. Уларнинг икки нафари 80 фоиз, бир нафари 40 фоиз меҳнат қобилиятини йўқотган, деб топилиб, II гуруҳ ногиронлиги белгиланган эди. Бироқ ўтган даврда иш берувчи томонидан ходимларнинг соғлиғига етказилган зарар тўловлари ҳамда бир йўла товон тўловлари тўланмади. Бунинг устига соғлиғини тиклаш учун даволанишга бориб келган йўл ҳамда дори-дармон харажатлари ҳам қоплаб берилмади.

Фуқаролар ушбу масала юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти кенгашига мурожаат қилишди.

Мутахассислар ҳолатни ўрганиб чиқишгач, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти кенгаши номидан Бухоро туманлараро судига ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб даъво аризаси киритилди.

Суд иш берувчи томонидан ходималар – Нафосат Камоловага 45 млн. 068 минг 777 сўм, Наргиза Камоловага 38 млн. 287 минг 424 сўм ҳамда Зулфизар Жумаевага 30 млн. 591 минг 842 сўм зарар пулларини ундириб бериш бўйича қарор чиқарди.

Аслида саломатликнинг қийматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Айнан шунга кўра ҳам иш берувчилар томонидан мана шу бебаҳо бойлигига дарз кетган ходимларга маблағ тўлаб беришнинг кечиктирилиши ҳам аянчли ҳолат, менимча.

Азиз Омонов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилояти кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси