18.07.2023. Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Ўзкимёсаноат” ва Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида мини-футбол бўйича мусобақани ўтказиш тўғрисида”ги Қўшма қарор қабул қилинган бўлиб, ҳозирда тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари, ёшлари ва талабаларидан иборат тузилган жамоалар ўртасида ҳудудий саралаш босқич ўйинлари “Спорт−саломатлик гарови” шиори остида бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг биринчи босқичи вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 4 та ҳудудда ўтказилиб, ғолиблар якуний республика-тармоқ босқичида Тошкент шаҳрида беллашишлари режалаштирилган.
Куни кеча Тошкент шаҳар ҳудудий босқичи ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Тошкент шаҳар ҳудудий босқичида жами 6 та корхона жамоалари иштирок этиб, пешқадамни аниқлаган ҳал қилувчи, курашларга бой бўлган учрашувда “O‘z TEST” Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази Давлат унитар корхонаси жамоаси Тошкент кимё технология институти жамоасини мағлубиятга учратиб, 1-ўрин ва республика-тармоқ босқичига йўлланма эгаси бўлди.
3-ўрин “Ўзкимёсаноат” АЖ жамоасига насиб этди.
Ғолиб жамоалар Республика кенгаши томонидан диплом ва кубоклар билан тақдирландилар.
Республика-тармоқ босқичи мустақиллик байрами арафасида ўтказилиши режалаштирилган.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси