27.08.2023. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Ўзкимёсаноат” ва Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида мини-футбол бўйича мусобақанинг республика-тармоқ финал босқичи “Спорт−саломатлик гарови” шиори остида ўтказилди.
Мусобақанинг биринчи босқичи корхоналар ва иккинчи босқичи вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри бўйича 4 та ҳудудда ўтказилиб, ғолиблар якуний республика-тармоқ финал босқичида Тошкент шаҳрида беллашдилар.
Ярим финал ва финал ўйинлари қизғин курашларга бой ўтди ва умумий натижаларга кўра, 3-ўринни “Фарғонаазот” АЖ, 2-ўринни “Максам-Чирчиқ” АЖ ва фахрли 1-ўринни “Қизилқум фосфорит заводи” МЧЖ корхоналари эгалладилар.
Ғолиб жамоалар “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси