[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

03.10.2023. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқи мазмун-моҳиятини меҳнат жамоаларига етказиш ва кенг тарғиб этиш бўйича Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб амалга оширилмоқда. Хусусан Республика кенгаши мутахассислари ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари томонидан давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Жумладан, Фарғона вилоятида жойлашган корхоналар касаба уюшмалари ташкилотлари раислари ва фаоллари иштирокида давлатимиз раҳбари нутқи юзасидан суҳбатлаб ташкил этилди.

Шунингдек тармоқ тизимидаги “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖ корхонасида ходимлар учун давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати аввалида барча иштирокчилар Президентимизнинг нутқини яна бир бор тингладилар.

Таъкидлангадек, ушбу нутқнинг тарихий аҳамияти нафақат Ўзбекистон учун, балки Марказий Осиё минтақаси ва дунё мамлакатлари учун ҳам долзарб масаладир. Юртбошимиз томонидан таъкидлаб ўтилган ҳар бир йўналиш миллатлар, халқлар ва давлатлар келажаги учун дастуриламал десак муболаға бўлмайди.

Давра сухбати иштирокчилари Президентимиз нутқида ёшлар масаласига ҳам алоҳида урғу берилганлиги қайд этилди, Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар томонидан Ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари ҳақидаги битим имзоланганлиги ва ушбу ташаббусларнинг давоми сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида Марказий Осиё ёшларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш таклифи билан чиқилиб, унинг доирасида “Марказий Осиё ёшларининг кун тартиби – 2030” дастурини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилганлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида Президентимиз нутқидан келиб чиққан ҳолда касаба уюшмалари олдидан турган долзарб вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси