28.12.2023. Жорий йилнинг 26 декабр куни Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий кенгашининг IV-Мажлиси ҳамда 9-Ижроия қўмитаси йиғилиши ўтказилди.
Мажлис ва йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Сухроб Абдугафарович Рафиков, тармоқ касаба уюшмаси вилоят ҳудудий Кенгаши ва Ижроия қўмитаси аъзолари, аппарат ходимлари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этди.
Мажлисни тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий кенгаши раиси Олимхон Абсаматович Мирзаев олиб борди.
Йиғилиш кун тартибида вилоят кенгаши ҳамда тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг 2023 йил давомидаги фаолияти якунлари, 2024 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳамда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дастури ижросини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар кўриб чиқилди.
Йиғилишда Республика кенгаши томонидан меҳнаткашларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида 2023 йил давомида муайян ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.
Бугунги кунда тармоқ тизимидаги корхоналарда тузилган жамоа шартномалари ижтимоий шерикликнинг энг асосий ҳужжати сифатида касаба уюшмалари ҳаракатини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиб, уларнинг бажарилиши иш берувчи ва касаба уюшмаларининг доимий эътиборида эканлиги таъкидланди.
Ижтимоий шериклик натижасида ходимларнинг турли табақаларига манзилли ёрдам кўрсатиш, меҳнат шароитлари ва муҳофазаси, меҳнатга ҳақ тўлаш, бандликни таъминлаш, соғломлаштириш каби масалаларга оид Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунларига, ҳукумат қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга асосланган ҳолда жамоа шартномалари тузилиб, улар меҳнат шарт-шароитлари мезонларига мувофиқлаштирилди.
Тармоқ ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича дастури тасдиқланган бўлиб, дастур доирасида барча тадбирлар ўз вақтида ижро этилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Мажлис ва йиғилиш давомида вилоят ҳудудий кенгаши тизимидаги ташкилотлар томонидан 2023 йил спорт ва Федерация Кенгаши тизимида ўтказилаётган кўрик танловларда қўлга киритилган ютуқлар таъкидлаб ўтилди.
Мажлисда сўзга чиққан кенгаш аъзолари фаолият юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини ҳамда келгуси йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича таклифларини билдирдилар.
Кенгаш йиғилишида тармоқ ва тизимдаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилий ва танқидий кўриб чиқилди ҳамда вилоят кенгашининг 2024 йилда амалга ошириши лозим бўлган устувор ё‘налишлар белгилаб олинди.
Йиғилиш сўнгида “Енг намунали бошланғич ташкилот” ва “Енг яхши жамоа шартномаси” “Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш бўйича энг яхши корхона” кўрик-танловлари ғолиблари, йил давомида касаба уюшмаларида фаол бўлган ташкилот раҳбар ва касаба уюшма қўмита раислари диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди, шунингдек янги йил савғалари тақдим этилди.