[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.01.2024. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида корхонанинг 50 нафар ёш ходимлари иштирокида  Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Айтиш керакки, ҳар йил корхона касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимлар учун, жумладан, хотин-қизлар, ёшлар ва касаба уюшмалари фаоллари иштирокида режа асосида имтиёзли тарзда саёҳатлар ташкил этиб борилади.

Бу сафарги ёш ходимлар иштирокидаги саёҳат ҳам мазмунли ва қизиқарли бўлди. Хусусан, саёҳат давомида ёшлар кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанднинг ноёб меъморий обидалари бўлмиш Гўри Амир ва Шоҳи Зинда мақбаралари, Мирзо Улуғбек, Бибихоним мадрасалари ва Регистон мажмуаси бўйлаб зиёрат қилдилар, маданий – маърифий иншоотлар тарихи билан танишдилар, сайилгоҳлар ва шаҳарда қад кўтарган замонавий биноларни томоша қилдилар.

Бир сўз билан айтганда, ёш ходимлар учун узоқ вақт эсдан чиқмас саёҳат бўлди.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси