[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.03.2024. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги “Навоийазот” АЖ корхонасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси мажбуриятларининг 2023 йилда бажарилишига бағишланган меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда жамият бошқаруви раиси Фаррух Самадов, Республика кенгаши раиси ўринбосари Фаррух Сохибов, ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Шавкат Тоиров, меҳнат ҳуқуқи инспектори Аслитдин Хасанбаев, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Феруза Файзиева, корхонанинг масъул ходимлари ва цехлардан сайланган делегатлар иштирок этдилар.

Дастлаб жамият бошқаруви раиси Фаррух Самадов мазкур йўналишдаги ишлар ҳақида маълумот берди, янги қувватлар, имконият ва истиқболли лойиҳаларга эътибор қаратди.

Шундан сўнг конференцияда жамият касаба уюшмаси қўмитаси раиси Феруза Файзиеванинг ҳисоботи тингланди.

Унда қайд этилишича, ҳисобот даврида жамоа шартномасида кўрсатилган имтиёзлар учун 339 млрд 427 млн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож соҳа вакилларига 173 млн сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатилган.

Конференцияда ходимлар малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, ички туризмни ривожлантириш сингари йўналишларда олиб борилган ишлар таҳлил этилди. Жумладан,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли қарорининг 6-бандига мувофиқ “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида ҳамда юртимизнинг тарихий қадриятлари билан танишиш ва эъзозлаш мақсадида 1 000 нафарга яқин ишчи-ходимлар, ёшлар ва хотин-қизларни Республикамизнинг тарихий шаҳарлари ва диққатга сазовор жойлари Нурота, Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкент ва Шахрисабз шаҳарлари ва вилоятимиздаги зиёратгоҳларига саёҳатлари ташкил этилди. Бунда касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан 810 млн 390 640 сўм маблағ сарфланган.

Спорт тадбирларини ташкил этиш ва ғолибларни рағбатлантириш мақсадида касаба уюшмаси бюджети маблағлари ҳисобидан 304 млн 563 528 сўм  маблағ сарфланган.

Корхона ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Республикамизда нишонланадиган байрамлар арафасида кам таъминланган, кўп болали, ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалар, якка-ёлғиз кексалар, ишлаб чиқариш ногиронлари, фронт орти меҳнат фахрийлари моддий ва маънавий қўллаб-қувватланган. Корхона маблағлари ҳисобидан 62 млн 171,0 минг сўм, касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан 35 млн 167,3  минг сўмлик озиқ-овқат тўпламлари ажратилган.

2023 йил давомида давлат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлаш, жумладан, юқори малакали, салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, ишчи касбларни оммалаштириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, уларни касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш  ва рағбатлантириш мақсадида корхонанинг ишлаб чиқариш ва цехларида меҳнат қилаётган ёш мутахассислар ўртасида “Энг ёш кимёвий таҳлил лаборанти”, “Энг моҳир ёш аппаратчи”, “Энг моҳир ёш чилангар-таъмирловчи”, “Энг моҳир ёш метролог” ва “Энг моҳир ёш электрик”, “Янги аср истеъдодлари” каби кўрик-танловлар ташкил қилинган. Айтиш керакки, Танловларда иштирок этган ёш мутахассислар томонидан тақдим этилган инновацион энерготежамкор ғоялар корхона ишлаб чиқариши учун муҳим роль ўйнайди. 2023 йилда ушбу танловларда 100 дан ортиқ ёш мутахассис ва касб эгалари қамраб олинган.

Танловлар ғолибларининг 20 нафари касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан эсдалик совғалари билан тақдирланганлар.

Ҳисобот даврида  ёш оилалар вакилларига 25 млн 250 минг сўмлик моддий ёрдам пули берилган. Шунингдек, 2023 йил давомида корхонада фаолият олиб бораётган ходимларнинг биринчи марта никоҳ тўйлари муносабати билан 93 нафарига 269 млн 550,0 минг сўмлик моддий ёрдамлар ажратилган.

Конференция давомида ходимлар жамоа шартномасига оид кўплаб саволларига масъуллардан жавоб олдилар.

Сўзга чиққанлар томонидан жамоа шартномаси ижроси қониқарли деб топилди ва “Навоийазот” АЖнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси маъқулланди.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси