[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

01.04.2024. Жорий йилнинг 29 март куни “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамиятида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши якунлари юзасидан конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси Р.Рахмонов, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари О.Исмоилов, Бухоро вилоят кенгаши раиси ўринбосари Ҳ.Бешимов ва вилоят кенгаши Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири С.Эргашевлар иштирок этди.

Конференция кун тартибидаги масалалар юзасидан жамият директори ўринбосари А.Нурханов ва касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Каримовларнинг амалдаги жамоа шартномасига асосан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди ҳамда жамоа шартномасининг ижроси конференция иштирокчилари томонидан қониқарли деб топилди.