[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.04.2024. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил 29 март куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳамда чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг баҳор фасли “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Республика бўйича 125 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган бўлиб, айни мақсадда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ҳар бир касаба уюшмаси ташкилотлари фаоллари ҳам бу ишга бош қўшиш мақсадида фаоллик билан иштирок этмоқдалар.

Куни кеча “Долзарб 40 кунлик” доирасида Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси аппарати ходимлари ва тармоқ тизимидаги Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаоллари билан биргаликда институт боғига турли навдаги кўчатлар ўтқазилди.

Институт боғида “Долзарб 40 кунлик” доирасида 5 туп каштан, 41 туп павлония 270 туп терак, 30 туп ўрик 95 туп олма, 15 туп гилос каби мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, бу ишлар тажрибали боғбон назоратида амалга оширилмоқда ва парвариш қилинмоқда.

Бугунги кунда тармоқ тизимидаги бошқа корхоналарда ҳам “Долзарб 40 кунлик” доирасида  жадаллик билан дарахт ва гул кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси