22.04.2024. Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан Республикамизнинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари экилиб, янги боғлар ташкил этилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам бундай хайрли амалларда фаол иштирок этиб, эзгу ишларга ўз муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Янада кучли, шижоатли, ва албатта бахтли бўламан десангиз, кўчат экинг. Чунки, бу шунчалик мавсумий юмуш эмас, балки инсоннинг ҳаётига ҳақиқий барака киритадиган эзгу амал.
Ана шундай хайрли тадбирлардан бири Нурафшон шахридаги «Қумариқ» махалласида хам ташкил этилди.
Ўзбекистон касаба ушмалари Федерацияси раҳбарияти ва ходимлари вилоят ҳокимлиги, бошка ҳамкор ташкилотлар ҳамда ижод олами, кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ушбу ҳудуднинг яшил либосини яратиш ҳаракатида. Ҳар бир кўчат турига караб, еҳр билан олдиндан белгиланган каторларга жойлаштирилмокда. Ҳа демай бу жойлар кўзни кувонтириб, дилни яйратадиган масканга айланади. Нафақат Нурафшон шахри, балки бутун вилоят кўркига кўрк кўшадиган жавоҳирга айланса не ажаб.
Пухта тайёрланган лойиҳага кўра, жами 5,5 гектарлик майдонда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси боғи барпо этилмоқда. Бунинг учун 5600 дан зиёд кўчат экилади. Улардан 860 таси мевали, колганлари эса манзарали дарахтлар, бутасимон ўсимликлар, гуллардан иборат. Шу тариқа кўз ўнгимизда ҳосил бўлаётган яхлит ва бетакрор манзара яшилликнинг гўзал симфониясини яратмоқда.
Кунгли очик одманинг меҳри хатто тошни ҳам яшил тусга буркайди дейишади. Ушбу боғнинг келгусида гуркираб яшнаши учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан экилган ниҳолларни томчилатиб суғориш технологияси жорий этилмоқда. Мақсад, барча кўчат ва гулларни ўз вақтида сув билан таъминлаш.
Шунингдек, бу ерда 4800 та турли кўчатларни етиштириш ҳам кўзда тутилган булиб, 10 минг метр квадратга тенг майдон яшил газон билан копланади. Боғ замонавий деворлар билан ўралиб, унинг атрофига 450 та терак кўчатлари экилади. Тирикликнинг ёркин ранглари ҳудуд экологиясига ижобий таъсир этиши баробарида нафакат Нурафшон шахри, балки вилоятнинг дилни яйратадиган масканларидан бирига айланиши шубҳасиз.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилиб, ана шундай истикболли лойиҳалар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати