[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.05.2024. Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтган жаҳон чемпионати вакилларимиз учун муваффақиятли кечди.

Қизлардан 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида Маржона Абдумуталова даст кўтаришда 82 кг оғирликни ўзига бўйсундириб, бронза, силтаб кўтариш баҳсида 100 кг натижа билан кумуш ва икки кураш натижасига кўра (182 кг) бронза медалларини қўлга киритди.

Шунингдек, 89 кг вазндаги полвонимиз Беҳзод Ғофуржоновнинг кўксини ҳам иккита бронза ва битта кумуш медаллари безади. У даст кўтаришда 141 кг натижа билан бронза, силтаб кўтаришда 183 кг натижа билан кумуш, иккикураш якунида 324 кг билан бронза медалига эришди. Вазни 81 кг бўлган атлетимиз Руслан Раҳматжонов эса тенгқурлари орасида тенгсизлигини исботлади.

У даст кўтариш машқида 139 кг натижа билан кумуш, силтаб кўтаришда 172 кг оғирликни забт этиб, олтин ҳамда иккикураш якунида 311 кг натижа билан олтин медалга мушарраф бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпиони Руслан Раҳматжонов касаба уюшмалари спортчиси ҳисобланади. Чемпион йигит жаҳон ва Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев туғилиб ўсган Тошкент вилоятининг Сойлиқ қишлоғидан. Фахр билан айтиш жоиз, касаба уюшмаларининг спортга қаратаётган эътибори туфайли юртимизда миллатнинг мард ўғлонлари, Ватан довруғини дунёга ёйган чемпион Акбар Жўраев издошлари кўпаймоқда.

Акмал Абдиев