[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

14.06.2024. Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотларда 45 минг нафар хотин-қиз фаолият юритади. Тармоқ корхона ва ташкилотларида меҳнат қилаётган ушбу хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб иш жойлари яратилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш касаба уюшмаларининг асосий вазифалари сирасига киради.

Ана шу мақсадда Наманган шаҳрида жамият ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизлар салоҳиятидан фойдаланиш, уларнинг имкониятларини рўёбга чиқариш юзасидан «Аёллар – жамият кўзгуси» мавзусида тармоқ касаба уюшмаси республика хотин-қизлар кенгашининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда тармоқ ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши аппарати вакиллари, тармоқ касаба уюшмаси ҳудудий кенгаши раислари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар гендер тенгликни таъминлаш, иш жойларида хотин-қизларга бўлаётган тазйиқларнинг олдини олиш, меҳнат муносабатларида аёллар ва эркакларга тенг ҳақ тўлаш, аёлларнинг репродуктив саломатлигини ҳимоялаш борасида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Ушбу конференция республикамизнинг 14 та ҳудудидан жам бўлган тизим хотин-қизларига ўзаро фикр алмашиш учун самарали мулоқот майдони бўлди. Иштирокчилар соҳада аёллар учун яратилаётган меҳнат шароитлари, меҳнат ҳуқуқларини таъминлашдаги имтиёз ва кафолатлар тақдим этилишидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан ўзларининг таклифларини билдиришди.

Орзугул Рустамова