20.06.2024. “UNITEL” МЧЖнинг 2022-йил 20-декабрь кунги, 2023-йил-13 январ ва 23-январ кунги буйруқлари билан интизомий жазо чораси ҳамда 2-феврал кунги буйруғи билан Дилшод Раҳмонов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилинган.
Бундан норози бўлган Дилшод Раҳмонов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят кенгашига мурожаат қилиб, ҳуқуқий кўмак сўради.
Иш судга чиққан бўлиб, судда унинг манфаатлари касаба уюшмаси томонидан ҳимоя қилинди. Натижада суднинг ҳал қилув қарори билан ўз жойига ишга тикланиб, унга 44 млн. 800 минг сўм иш ҳақи ва маънавий зарар тўлов пуллари ундириб берилди.
Лекин иш берувчи “UNITEL” МЧЖ томонидан суд қароридан норози бўлиб, апелляция шикоятига асосан суднинг 2023-йил 5-апрел кунги ажрими билан Д.Раҳмоновни ишга тиклаш ҳақида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинди.
Қизиғи Д.Раҳмонов ушбу давр мобайнида судининг 2023-йил 3-апрел кунги ҳал қилув қарорига асосан 44 млн. 800 минг сўм иш ҳақи ва маънавий зарар тўлов пулларини олиб бўлганлиги сабабли ушбу маблағни қатариш масаласи ҳал қилиниши лозим эди.
Шу сабабли Д.Раҳмонов томонидан Фарғона вилоят тафтиш судига киритилган шикояти юзасидан суд мажлисида унинг манфаатини ҳимоя қилиб, судда томонларга меҳнат қонунчилик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида келишувга эришилиб, Д.Раҳмоновга суд қарорига асосан ундириб берилган 44 млн. 800 минг сўм маблағ ўзида қоладиган бўлди. Томонлар эса ўзаро келишувга рози бўлдилар.
Авазхон Тураходжаев
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши бош юрисконсулти.