27.08.2024. Жорий йилнинг 26 август куни Жиззах вилояти Кенгашинининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов Жиззах вилояти, Арнасой туманида жойлашган 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби мажлислар залида Тармоқ туман Кенгашига аъзо корхона, ташкилот ва муассаса иш берувчилари, меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари, ҳамда бошланғич касаба уюшмаси ташкилот раислари иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Кенгашнинг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 148-сонли, “Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисида”га 187-сонли ҳамда “Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисида”ги 167-сонли Конвенцияларини миллий қонунчиликга асосан амалда қўллаш, меҳнат шароитларининг, иш ўринларидаги меҳнат жараёни оғирлиги ва тиғизлигининг ҳамда уларнинг жароҳатланиш жиҳатидан хавфлилигининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш, зарарли ишлаб чиқариш омилини ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар мажмуидан иборат бўлган иш ўринлари меҳнат шароитлари бўйича аттестацияда назарда тутилганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом бўйича тушунтириш берди.
А.Бурханов
Жиззах вилоят Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси