06.11.2024. “11 ноябр – Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши раиси Улуғбек Жалменовнинг талаба-ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Мулоқотда корхона ва ташкилоларда меҳнат қилаётган ёш мутахассислар ва касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.
Учрашув давомида институт ходимлари ва талаба-ёшларга Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосидаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, унга асосан олиб борилаётган амалий ишлар ва уларнинг натижалари, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ижтимоий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир доирасида таълим олиш билан бирга, жамоатчилик ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, ҳар томонлама намунали, иқтидорли, шунингдек, кам таъминланган оилалардан бўлган ва жисмоний имконияти чекланган бир гуруҳ талабаларга касаба уюшмалари томонидан таъсис этилган стипендия ва республикамизнинг энг яхши санаторийларига бепул йўлланмалар топширилди. Шунингдек, бир гуруҳ ёш ходимлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгашининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
Мулоқот давомида иштирокчилар, айниқса, ёшлар ўзларини қизиқтирган ижтимоий-меҳнат муносабатлари ҳамда жамоа шартномаларида кўзда тутилган кафолот ва имтиёзларга оид саволларга батафсил жавоблар олдилар.
Ўзбекистон касауюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати