[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.11.2024. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда “Биз соғлом ёш оиламиз” шиори остида ўтказилаётган оилавий спорт мусобақасининг Республика босқичи тармоқ тизимидаги Д.И.Менделеев номидаги РКТУнинг Тошкент шаҳридаги филиалининг спорт залида тантанали тарзда ташкил этилди.

Ушбу мусобақани ташкил этишдан мақсад ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, ёш ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида спорт билан шуғулланиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлаш ва ёш ходимларни иш жойларида қўнимлилигини таъминлаб боришдан иборатдир.

Унда “Навоийазот” АЖ, “Maxam-Chirchiq” АЖ ва “Фарғонаазот” АЖ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларидан ташкил топган жамоалар иштирок этдилар.

Тадбирда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Алимджанова Нигора Адхамовна сўзга чиқиб барчани            11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан табриклади ва “Биз соғлом ёш оиламиз” шиори остида ўтказилаётган ушбу мусобақада жамоаларга омад тилади.

Мусобақада жамоалар 5 та шарт асосида қизғин беллашдилар.

Ҳакамларнинг хулосасига кўра, фахрли 1-ўринни “Навоийазот” АЖ жамоаси Умурзоқовлар оиласи, 2-ўринни “Maxam-Chirchiq” АЖ жамоаси Турсуновлар оиласи ва  “Фарғонаазот” АЖ жамоаси Юсуповлар  оиласи эгаллади.

Ғолиблар Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Мусобақанинг бадиий қисми барчага яна бир бор байрам кайфиятини улашди.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси