[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

05.12.2024. Бош Қомусимизнинг 32 йиллиги муносабати билан “Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” шиори остида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Унда олий таълим муассасаларининг талабалари ва ёш ишчи-ходимлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган ушбу тадбир орзулари сари дадил қадам ташлаётган ёшларда катта таассурот қолдирди.

Улар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши раисидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ёшларни қўллаб-қувватлашга доимо хайрихоҳ бўлиб келган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев Конституциямизнинг 32 йиллиги муносабати билан барчани табриклаб, уларга ҳар қандай масалада кўмакдош бўлишга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, ёшлар ҳам давлатимиз томонидан яратилиб берилаётган шароитлардан мамнун эканликларини фахр билан тилга олдилар.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди.

Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам ҳамиша ёшларни, ёш ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.  Хусусан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини намойиш этишлари учун улар ўртасида турли танловлар ўтказилиб келинмоқда.

“Раҳбар ва ёшлар учрашуви” доирасида Асосий Қонунимизнинг 32 йиллиги муносабати билан вилоят Кенгашининг расмий телеграм каналида ёшлар ўртасида ўтказилган “Бош Қомусимизни биласизми?” танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ғолибларга пул мукофоти, Федерация муассислигидаги “Ишонч” газетасига 1 йиллик бепул обуна сертификати ва китоблар тўплами тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, учрашув давомида касаба уюшмалари ҳаётига оид викторина ўйини ўтказилиб, берилган саволларга тез ва тўғри жавоб берган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

— Бугунги учрашувда ўзим учун кўп нарса ўргандим. Қолаверса, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ўтказилган “Бош Қомусимизни биласизми?” танловида 1-ўринни эгалладим. Бу мени ҳаётимдаги катта ютуқ бўлди, — дейди танлов ғолиби Отабек Холматов.

Тадбир сўнгида ёшлар учун вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан тайёрланган спектакл намойиш этилди.

Шоҳсултон Тўхтаматов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси.