[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

23.12.2024. Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида истиқомат қилувчи Замира Мўминованинг соғлиғида муаммолар юзага келиб, ҳаракатланишда қийинчиликларга дуч кела бошлади. Қандли диабет хасталиги, бир буйраги йўқлигидан азият чекаётган аёлга инсульт дард устига чипқон бўлди. Шундан сўнг чап томони бутунлай ишламай қолди. Онасининг аҳволига кўз юмиб тура олмаган Фотима Калимохунова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211 рақамли «Ишонч телефони»га сим қоқди ва З.Мўминовага ногиронлик гуруҳи белгилашда амалий ёрдам сўради. Мурожаатни ўрганиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқармаси, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва 33-Жиззах туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК) масъул ходимлари беморнинг уйида бўлишди. Ўрганишлар асноси З.Мўминовага 1 гуруҳ ногиронлиги муддатсиз белгиланиб, уни ногиронлик аравачаси билан таъминлаш тавсия этилди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги «Муҳтож шахсларни протезортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида»ги 253-қарори талаблари асосида беморни ногиронлик аравачаси билан таъминлаш учун электрон тизимга маълумотлар киритилиб, тез кунларда ногиронлик аравачаси етказиб берилади.

Муқимбой Исмоилов