14.01.2025. 2025 йил касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайловлар йили. Мазкур жараёнда ўтган беш йилликдаги фаолият сарҳисоб қилиниб, эришилган натижалар таҳлил этилади. Шу боис айни кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий кенгашлари ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари томонидан мазкур муҳим давр олдидан барча бўғимдаги касаба уюшма ташкилотлари мутасаддилари ва мутахассислари учун ҳисобот-сайлов йиғилишларига юқори савияда тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бўйича ўқувлар ташкил этилмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг туман (шаҳар) кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раисларининг 130 нафардан ортиқ раислари иштирокида “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилиш (конференция) ларини ўтказиш” мавзуидаги амалий ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда иштирокчиларига тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош ҳисобчиси Т.Эгамбердиев ва Қашқадарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Хўжаяров, Федерациянинг Қашқадарё вилояти кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири К.Атабоев томонидан мавзуга оид батафсил тушунтиришлар берилди. Хусусан, бошланғич касаба уюшма ташкилотларига ҳисобот-сайлов йиғилиш (конференция)ларига пухта тайёргарлик кўриш, ушбу масалага масъулият билан ёндошиб, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, Федерация ва тармоқ касаба уюшмаси Уставлари ва меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишини таъминлаш, ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни ўрнатилган тартибда тўғри расмийлаштирилишини таъминлаш бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди. Яъни, ҳисобот-сайлов конференциясини олиб боришдан тортиб, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва таркибини сайлаш, бюллетенларни тўлдириш, саноқ комиссияси ва котибиятининг иш жараёни, юқори ташкилот Конференциясига делегатларни ҳамда тафтиш комиссияси раиси ва таркибини сайлашгача бўлган жараёнлар амалий тарзда кўрсатиб берилди.
Семинар давомида иштирокчилар мавзуга оид масалалар бўйича саволларига мутахассислардан жавоб олдилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати