[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

23.01.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши ва давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши томонидан Касаба уюшмалари ташкилотларда ҳисобот сайлов йиғилишларини юқори савияда ўтказилишига бағишланган семинар ташкил этилди.

Семинарда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман ва шаҳар кегаши, йирик бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари раислари иштирок этди.

Йиғилишда вилоят кенгаши раиси ўринбосари Акбар Абдусаидов  “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низом” асосида бошланнғич ташкилотларда феврал-апрел ойларида ҳисобот сайлов  йиғилишларини намунали ўтказилиши юзасидан батафсил тушунчалар берди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мукаммал жавоблар олишди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати