06.02.2025. Маълумки, бу йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ўзининг 120 йиллигини нишонлайди. Шу боис меҳнат жамоаларида касаба уюшмалари тарихи, ўтган даврда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва касаба уюшмаларининг бугунги кунда олиб бораётган ишлари кенг жамоатчиликка етказилмоқда.
Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда ҳам бу ҳақда йиғилганларга батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, маданий-маърифий тадбир доирасида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш юзасидан ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари иштирок этдилар.
Дарҳақиқат, ҳисобот-сайлов йиғилиши бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолиятида муҳим воқелик бўлиб, ҳар беш йилда ўтказилади. Унда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, касаба уюшма ишига баҳо берилади. Шу билан бирга, мавжуд муаммолар, йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, келгусидаги фаолиятнинг устувор йўналишлари белгиланади.
Шу боис, тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилоти раисларига ҳисобот-сайлов йиғилишларига пухта тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ керакли маълумотлар берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши