10.02.2025. Самарқанд Халқаро Технология Университетида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилей байрами муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Халқаро Технология Университети ректори Юсуф Абдуллаев, университетнинг 200 нафар ходими ҳамда талабалари иштирок этди.
Сўзга чиққан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши масъул ходимлари бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва яратилаётган улкан имкониятлар ҳақида таъкидлаб, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик тарихи ҳамда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан сўз юритди.
Тадбирда олийгоҳда касбий ва ижодий фаолияти орқали ютуқларга эришиб келаётган, ўз касбига садоқат билан хизмат қилаётган бир қатор профессор-ўқитувчиларга касаба уюшмалари вилоят кенгаши томонидан фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари ҳамда 2025 йил давомида Хоразм вилоятига ташкил этиладиган уч кунлик бепул саёҳатларда иштирок этиш учун сертификатлар топширилди.