[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

12.02.2025. Жорий йилнинг 12 февраль куни Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиали бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳамда 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди.

Ушбу ҳисобот-сайлов йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Навоий вилояти кенгаши раиси ўринбосари Н. Исоқов, вилоят кенгаши бўлими бошлиғи О. Бобомуродов, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти кенгаши раиси Ф. Раҳимова ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича 2024 йилда ҳар бир ходимга сарфланган маблағ 11 млн 500 минг сўмни ташкил этганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан амалга оширилиши муҳим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ҳисобот-сайлов йиғилиши кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раислигига З. Облаев қайта сайланди.