13.02.2025. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиалида Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари О. Исмоилов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти кенгаши ижтимоий ҳимоя бўлими мудири Э. Тешабоев ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали директори С. Юсупов иштирокида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида филиал таркибий бўлинмаларидан сайланган 45 нафар делегат иштирок этди.
Конференция кун тартибига кўра, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш. Оринбоевнинг 2020 йилдан 2025 йил февраль ойига қадар олиб борган фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботи, шунингдек, касаба уюшмаси фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди ҳамда муҳокама қилинди. Муҳокамалардан сўнг, делегатлар томонидан касаба уюшмаси қўмитасига оид ҳисобот тасдиқланди ҳамда унинг фаолиятига тегишли баҳо берилди.
Конференциянинг иккинчи қисмида ваколат муддатининг тугаши муносабати билан касаба уюшмаси қўмитаси раиси, таркиби, тафтиш комиссияси таркиби ва унинг раиси, шунингдек, юқори касаба уюшмаси органларига делегатлар сайланди. Миқёслик ва яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда кўпчилик овоз билан Зияева Оғилой Машраповна — “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали касаба уюшмаси қўмитасининг раиси этиб сайланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати