Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Давлат экологик экспертиза маркази” давлат муассасасида 2024-2026 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси юзасидан меҳнат жамоаси йиғилиши ҳамда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги Низом асосида Ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияда касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил октябрдан 2025 йил февралгача бўлган даврда бажарган ишлари юзасидан ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Музокараларда касаба уюшмаси қўмитасининг иш фаолияти қониқарли деб баҳоланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати