[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

17.02.2025. Хоразм вилоят кенгаши томонидан ташкил қилинган акцияда юздан зиёд касаба фаоллари, шифокорлар ва кўнгиллилар иштирок этдилар.

Вилоят қон қуйиш маркази эрталабдан қон топшириш истагидаги юртдошларимиз билан гавжум бўлди. Улар орасида вилоят кенгаши ижтимоий ҳимоя бўлими мудири Худойберган Отажонов ҳам бор эди.

— Худойберган оға, мана бир неча йилдирки, мунтазам қон топширасиз…

— Ҳамманинг фарзандлари соғ-саломат бўлиб, ортида қолсин, — дейди у.

Бекзод Рўзметов, Отаназар Халилуллаев, Исакжон Даврон Рахматуллаев, Расулбек Аллаберганов каби касаба ходимлари ҳар йили уч-тўрт марта қон топширишга одатланишган. Улар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

— Олиб борилаётган тарғибот тадбирлари туфайли қон топшириш истагидаги касаба фаоллари сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Биз хасталик билан курашаётган барча болажонлар шифо топишини истаймиз, — дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исмоилов.

Муҳаббат Тўрабоева