[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

21.02.2025. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ тасарруфидаги Йўловчи вагонларини техник ва технологик тайёрлаш, таъмирлаш филиали “Вагон депоси”да бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Йўловчи вагонларини техник ва технологик тайёрлаш, таъмирлаш филиали цехларидан сайланган 28 нафар делегатдан 27 нафари иштирок этди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан 2020 йил январ ойидан 2025 йил январигача бўлган даврда меҳнаткашлар манфаатлари йўлида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Шунингдек, “Вагон депоси” касаба уюшмаси қўмитаси  тафтиш комиссиясининг хисоботи тингланди.

Муҳокамаларда сўзга чиққанлар касаба уюшма қўмитаси томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишларида салмоқли ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар. Конференцияда иштирок этган “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ бош директори муовини, “Вагон депоси” бошлиғи Ш.Нурматов ва “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Р.Абдувалиев ижтимоий шериклик ва ижтимоий мулоқотни янада кучайтириш борасида ўз таклифларини билдирдилар.

Ҳисобот-сайлов конференцияси давомида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ  “Вагон депоси” касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайлови ҳам ўтказилди.

Муқобиллик асосида ўтказилган сайловда ёпиқ овоз бериш натижаларига кўра “Вагон депоси” касаба уюшмаси қўмитасининг амалдаги раиси Фазлиддин Илҳомов кўпчилик овоз билан қайтадан касаба уюшмаси қўмитаси раислигига сайланди.

Шундан сўнг “Вагон депоси” касаба уюшмаси қўмитаси таркиби, тафтиш комиссияси раиси ва таркиби, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Бирлашган  касаба уюшма қўмитаси ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар ҳамда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Бирлашган  касаба уюшма қўмитаси таркибига вакил сайланди.

Муҳаббат Ўрмонбекова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари