26.02.2025. Жорий йилнинг 25 феврал куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Аёллар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Г. Тухтаева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши раиси Н. Тоғаева, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти Кенгаши раиси Ф. Рахимова ҳамда Кармана туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б. Разиковлар иштирокида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида туман тиббиёт бирлашмаси сех ва гуруҳ ташкилотларидан сайланган 47 нафар делегатдан 45 таси иштирок этди.
Конференция кун тартибига кўра, туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ғ. Содиқовнинг 2020-йилдан 2025-йилга қадар олиб борган фаолияти якунлари тўғрисида, шунингдек, касаба уюшмаси фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди ва муҳокама қилинди. Муҳокамалардан сўнг, делегатлар томонидан касаба уюшмаси қўмитасига оид ҳисобот тасдиқланди ва унинг фаолиятига қониқарли баҳо берилди.
Тадбир давомида касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайлови муқобиллик асосида яширин тарзда ўтказилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Кармана туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ғ. Содиқов касаба уюшмаси қўмитаси раислигига қайта сайланди. Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.