[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

13.03.2025. 2025 йил мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт” йили деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Бухоро вилояти божхона бошқармаси ҳудудини ободонлаштириш ва яқинлашиб келаётган “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида ҳашар ташкил этилди.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги касаба уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳашарда бошқарманинг шаҳодатланган ва эркин ёлланган ходимлари иштирок этиб, ҳудудни ободонлаштиришга ҳисса қўшдилар. Унда ходимлар белгиланган агротехник талаблар асосида юзлаб манзарали дарахт кўчатларини ўтқаздилар.

Таъкидлаш лозимки, ташкил этилган мазкур ҳашар нафақат ободонлаштириш, балки ходимлар ўртасида жамоавий ҳамжиҳатлик ва меҳнатга бўлган масъулиятни оширишга хизмат қилади.

Худди шундай “Яшил макон” ҳашар тадбири Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимига кирувчи касаба уюшмаси ҳамкорлигида ҳам ташкил этилди. Бу эса, юртимизда изчил олиб борилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига камтарона ҳисса бўлиб қўшилади.

Албатта, бу кунда экилган дарахтлар йиллар ўтиб, ўз ҳосилини беради. Бу ҳосилдан баҳраманд бўлган элнинг дуоси эса дарахт экканларни кўкартиради. Яхшидан ҳар доим боғ қолади.