[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

14.03.2025. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши тизимидаги Санэпид қўмитанинг Самарқанд вилоят бошқармаси бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 5 йиллик фаолияти ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари Акбар Абдусаидов ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши раиси Жўшқин Очилов иштирок этдилар.

Санэпид қўмитанинг Самарқанд вилоят бошқармаси бирлашган касаба уюшма қўмитасида ўтказилган ҳисобот-сайлов конференциясида, аввало, бирлашган касаба уюшма қўмитасининг амалдаги раиси Ш.Шарипова ва тафтиш комиссиясининг раиси Ш.Ҳакимовнинг беш йиллик ҳисоботлари тингланди ва конференция делегатлари томонидан уларнинг ҳисоботлари “қониқарли” деб баҳоланди.

Ҳисоботлар якунлангандан кейин навбат сайловларга келди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мажлисининг 2024 йил 25 декабрдаги 14-3 сонли қарори билан тасдиқланган ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ, Санэпид қўмитанинг Самарқанд вилоят бошқармаси бирлашган касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференциясида касаба уюшма қўмитаси раисининг сайлови “ёпиқ” овоз бериш йўли орқали амалга оширилди.

Сайловда иштирок этган делегатларнинг 39 нафаридан 37 нафари бирлашган касаба уюшма қўмитасининг амалдаги раиси Ш.Шариповани келгуси беш йилликка қайтадан сайладилар. Шу билан бирга, бирлашган касаба уюшма қўмитаси таркиби беш кишидан иборат қилиб, қўмитанинг тафтиш комиссияси таркиби уч кишидан иборат қилиб янги таркибда сайланди.

Конференцияда сўзга чиққанлар ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ўрни ва роли тўғрисида фикр юритдилар.