14.03.2025. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши тизимидаги “Микрокредитбанк” ташкилотида 2023-2025 йиллар учун имзоланган Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан муҳокамаси ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотининг Ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Тадбирда 2023-2025 йиллар учун имзоланган Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича Иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ва жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг далолатномаси тингланди. Амалга оширилган ишлар кўлами йиғилиш иштирокчилари томонидан қониқарли деб баҳоланди.
Шунингдек, Касаба уюшма ташкилотининг 2020-йил мартидан 2025-йил мартигача ўтган давр мобайнидаги фаолиятига бағишланган Ҳисобот-сайлов йиғилишида ташкилотнинг 5 йиллик ҳисоботи тингланиб, иштирокчилар томонидан қониқарли баҳоланди. Кун тартибида белгиланган барча масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда.