[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

18.03.2025. Наврўз байрами ва муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши чекка қишлоқларда яшовчи кекса авлод вакиллари, хусусан, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини эъзозлаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касаба уюшмалари тизимида узоқ йиллар ишлаб, ҳозирда пенсияда бўлган инсонлар ва уларнинг эҳтиёжманд оилалари ҳолидан хабар олиш мақсадида хайрия тадбирларини амалга оширди.

Хусусан, вилоят касаба уюшма фаоллари юқорида айтиб ўтилган тоифадаги инсонлар хонадонларига бориб, самимий суҳбатлар ўтказиш асносида улар холидан хабар олиб, совға-саломлар ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланмаларни туҳфа қилдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати