18.03.2025. 14 март куни “VEOLIA ENERGY TASHKENT” МЧЖ да Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида жамоа шартномаси ижроси ва касаба уюшмаси сайлови масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда ташкилот маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2024-2026 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси таҳлил қилинди. Иш берувчи томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди.
Йиғилиш доирасида касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов қисми ҳам ўтказилди. Бошланғич касаба уюшмаси томонидан бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берилди.
Қабул қилинган қарорлар:
Касаба уюшмаси қўмитасининг 7 нафар аъзоси сайланди.
Қўмита аъзолари учун дублёрлар тасдиқланди.
Ташкилот тафтиш комиссияси 3 нафар аъзодан иборат таркибда тасдиқланди.
Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасининг II ҳисобот-сайлов конференциясига 4 нафар делегат сайланди.
Касаба уюшмаси қўмитаси раисини сайлаш жараёни ёпиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди. Натижаларга кўра, ташкилот касаба уюшмаси раиси Касимов Александр Сергеевич ўз лавозимига қайта сайланди.