[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

19.03.2025. Ҳисобот-сайлов конференциясида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-йил июлдан 2025-йилгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари муҳокама қилиниб, келгусида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида вазифалар белгилаб олинди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали касаба уюшмаси раиси И. Абдуллаев ва касаба уюшмаси тафтиш комиссиясининг ҳисобот маърузалари тингланди.

Ҳисобот-сайлов конференцияси Ўзбекистон касаба уюшмаларида янгидан жорий этилган сайлов тизими бўйича муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали касаба уюшмаси қўмитасининг раиси этиб И. Абдуллаев қайтадан сайланди.