20.03.2025. 2025-йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаётида муҳим ва эсда қоларли йил бўлиши билан ҳам аҳамиятлидир. Боиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатига 120 йил тўлди.
19-март куни, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Фарғона вилояти кенгашида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирга вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган, касаба уюшмаларини доимий равишда қўллаб-қувватлаб, яқин ҳамкорликда иш олиб бораётган вилоят ҳамда туман-шаҳарлардаги Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари таклиф этилди.
Сўз олган Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят штаби раҳбари А. Салихов ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши раиси Э. Нуралиев юртимизда касаба уюшмаларининг ташкил этилиш тарихи ҳамда бугунги кундаги ўрни ҳақида маълумот бердилар.
Тадбир якунида иштирокчиларга касаба уюшмаларининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.