[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

20.03.2025. Юртимиз ривожи, халқимизнинг осойишталиги, таълим ва тарбияга бўлган эътибор борки, юртимиз ривожланмоқда. Ўзбекистонда ёшлар масаласи энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ёшлар давлат сиёсатининг энг устувор бўғини ҳисобланади. Юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг етук кадр бўлиши учун барча шароитлар етарли. Ёшлар учун яратилган тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллашиб бормоқда.

Юртимизда боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз оналар ва уларнинг талаба фарзандларини, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, айниқса ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Уни амалга оширишда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Хусусан, мен ҳам касаба уюшмалари стипендианти бўлдим. Навоий давлат университетида санъатшунослик факультети “Профессионал таълим: дастгоҳли рангтасвир” таълим йўналишида тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиндим. Университетни тугатгач, санъат мактабида ёшларга рассомчилик сир-синоатларини ўргатаман. Санъатга қизиққан ҳар бир ёшга бу соҳада беминнат билим бермоқчиман. Оиламизда, боқувчимизнинг йўқлиги учун шартнома пули ва ўқиш харажатларида қийналаётган эдик. Энди бу масаланинг ечими бор, сабаби мен касаба уюшмалари стипендианти бўлдим. Бундан нафақат мен, балки онам ҳам жуда хурсанд бўлди.

Шунинг учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мен каби ёшларга яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, шижоат билан ва салоҳиятимни ишга солиб, мамлакатимиз ривожи йўлида қўлимдан келганича меҳнат қилишга ҳаракат қиламан.

Суннатова Нозима

Навоий давлат университети 3-босқич талабаси