20.03.2025. Сирдарё вилояти судида амалдаги жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Амалдаги жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда бажарилиши бўйича қилинган ишлар сарҳисоб қилинди. Сўнг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси А. Журабоев қўмитанинг 2020-2025 йиллардаги фаолияти юзасидан маъруза қилди. Йиғилиш қатнашчилари уни тинглаб, бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 5 йиллик фаолиятини қониқарли деб топдилар.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва унинг аъзолари қайта сайландилар.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятини янада кучайтириш, касаба уюшмаларининг 120 йиллигига тайёргарлик бўйича тизимли ишларни амалга ошириш тўғрисида тегишли таклифлар берилди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский