20.03.2025. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши тизимидаги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиалида маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023–2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижросига бағишланган меҳнат жамоасининг конференцияси ҳамда ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари Акбар Абдусаидов, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши раиси Жўшқин Очилов иштирок этди.
Ўтказилган конференцияда, аввало, маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023–2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси муҳокама қилинди. Бунда жамоа шартномасининг тарафлари ҳисобланган иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботлари ҳамда ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатномалари конференция иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди ва делегатлар томонидан жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси “қониқарли” деб баҳоланди.
Филиалда ҳисобот даврида жамоа шартномасига киритилган тадбирларнинг ижроси учун жами сарфланган маблағ 5 млрд 533 млн сўмни ташкил этди, бу эса ўртача бир нафар ходимга 10 млн 342 минг сўмдан тўғри келган.
Шу билан бирга, ҳисобот даврида меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларига 931 млн сўмга яқин маблағ сарфланиб, бу ўртача бир нафар ходимга 1 млн 740 минг сўмдан тўғри келган.
Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси муҳокама қилинганидан сўнг, навбат ҳисобот-сайлов йиғилишига келди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида филиал касаба уюшма қўмитасининг амалдаги раиси А. Жаматов ва тафтиш комиссиясининг раиси Б. Каримов томонидан касаба уюшма қўмитасининг 2020–2025 йиллар даври учун белгиланган тартибда ҳисоботлар берилди ва уларнинг ҳисобот давридаги фаолиятлари конференция делегатлари томонидан “қониқарли” деб баҳоланди.
Шундан сўнг, филиалда янги муддатга касаба уюшма қўмитасининг раиси, қўмита таркиби, тафтиш комиссияси таркиби, тафтиш комиссиясининг раиси ҳамда вилоят кенгашида ўтадиган ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар сайланди.
Филиалнинг амалдаги касаба уюшма қўмитаси раиси А. Жаматовга янги муддатга ҳам делегатлар томонидан ишонч билдирилиб, у касаба уюшма қўмитасининг раиси этиб қайта сайланди.