[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

22.03.2025. Бугун Самарқанд шаҳрида, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши ҳамкорлигида, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан “Наврўз гастро фестивали” кўрик-танлови ўтказилди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков, шунингдек, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси вакиллари иштирок этдилар.

Гастро фестиваль доирасида ошпазлар қуйидаги номинациялар бўйича беллашдилар:

  • “Қийма кабоб тайёрлаш”

  • “Қўй гўштидан бўлакли кабоб тайёрлаш”

  • “Мол гўштидан бўлакли кабоб тайёрлаш”

  • “Товуқ гўштидан бўлакли кабоб тайёрлаш”

  • “Ижодий ёндашув асосида аралаш кабоб тайёрлаш”

  • “Палов-ош пишириш”

  • “Сомса пишириш”

  • “Бичак пишириш”

  • “Сумалак пишириш”

  • “Халиса пишириш”

Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалари ва Хоразм вилоятига ташкил этиладиган уч кунлик бепул саёҳатда иштирок этиш учун сертификатлар топширилди.