25.03.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жорий йилнинг 22-23 март кунлари “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида 50 кишига мўлжалланган икки кунлик саёҳат ташкил қилинган эди.
Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгаши таркибидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари марақли дам олишлари учун Тошкент шаҳрига юборилди.
Саёҳат давомида саёҳатчилар Magic City, Ice City, Ғалаба боғи, Ислом Каримов музейи, “Шон-шараф” давлат музейи, Минор масжиди, Ҳазрати Имом масжиди майдонини зиёрат қилдилар.
Шунингдек, саёҳатчилар “Баҳор наволари” гала-концерт дастуридан баҳраманд бўлдилар.