28.03.2025. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 5 йиллик фаолияти ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши раиси Назира Тоғаева, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нурали Сафоев, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Феруза Рахимова ва филиал бош врачи Бахром Жалолов иштирок этди.
Конференцияда касаба уюшмаси қўмитасининг 5 йиллик фаолияти эшитилиб, делегатлар томонидан “қониқарли” деб баҳоланди. Сайловлар очиқ овоз бериш тартибида ўтказилди. Касаба уюшмаси қўмитаси раислигига Салим Порманов қайта сайланди. Шунингдек, касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари, тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят ташкилоти конференциясига делегат сайланди.
Конференцияда сўзга чиққанлар ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмасининг ўрни ва роли тўғрисида фикр юритди.