[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

28.03.2025. Навоий вилоятининг туристик салоҳиятини ошириш, аҳоли орасида ички саёҳатларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туризм ярмаркаси ташкил этилди.

Ички туризм йўналишида “Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат” туризм мавсумининг очилиши доирасида ўтказилган мазкур ярмаркада ички туризм соҳасида фаолият юрутувчи туроператорлар, турагентлар, жойлаштириш воситалари, яъни меҳмонхона, хостел, меҳмон уйлари ҳамда барча корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати