[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

28.03.2025. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Когон тумани бўлинмаси кенгаши томонидан касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 24-27 март кунлари касаба уюшма аъзолари ўртасида “Касаба уюшмалари: кеча, бугун ва эртага” мавзусида эсселар танлови, “Касаба уюшмалари менинг ҳаётимда” мавзусида ижтимоий видеороликлар танлови ўтказилди.

Танловнинг туман босқичида 89 нафар касаба уюшмаси аъзоси иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан эсселар ва ижтимоий роликлар низом талаблари асосида баҳоланди.

Танлов ғолиб ва совриндорлари туман кенгаши томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

“Касаба уюшмалари: кеча, бугун ва эртага” мавзусида ўтказилган эсселар танлови ғолиблари тақдирланди.

Танлов натижаларига кўра:

1-ўрин – Ҳасанова Нозима (7-мактаб)
2-ўрин – Нарзуллаева Гавҳар (25-мактаб)
3-ўрин – Рахматова Муҳайё (20-мактаб)

“Касаба уюшмалари менинг ҳаётимда” шиори остида ўтказилган видеороликлар танлови ғолиблари ҳам тақдирланди.

1-ўрин – Нарзиева Мавлуда (3-мактаб)
2-ўрин – Шаропова Феруза (25-мактаб)
3-ўрин – Куйчиев Тўлқин (22-мактаб)