08.04.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда вилоят кенгашининг “2025 йилги ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида, “7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни” муносабати билан вилоятдаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида жорий йилнинг 7 апрель куни соат 17:00 да Навоий шаҳридаги “Нуронийлар маскани” биноси олдидан “Ёшлик кўли” атрофи бўйлаб юриш бўйича “Саломатлик сари” вилоят марафони ўтказилди.
Ушбу марафонда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари ҳамда тизимидаги ташкилот, корхона ва муассасаларда ишлаётган ёш ходимларнинг фаол иштироки таъминланди.