[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

08.04.2025. Жорий йилнинг 7 апрель куни “Андижон сувтаъминоти” АЖ бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Андижон вилояти кенгаши раиси ўринбосари Н. Абдураҳмонова, тармоқ касаба уюшма вилоят кенгаши раиси Н. Қузибаева ва тармоқ касаба уюшма кенгаши меҳнат техник инспектори А. Абдураимовлар иштирок этдилар. Вилоят тармоқ касаба уюшма кенгаши раиси Н. Қузибаева касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан касаба уюшмаларининг олдида турган устувор вазифалар, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий-иқтисодий шароитларни яхшилаш борасидаги муҳим масалалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Конференция кун тартибига асосан қўмита аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари ва унинг раиси очиқ овоз бериш йўли билан сайланди. Касаба уюшмаси раиси сайлови эса Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан ишлаб чиқилган низомга асосан муқобиллик асосида очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилди.

Сайлов натижаларига кўра, “Андижон сувтаъминоти” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси сифатида Шокиров Зуҳриддин Абдураҳимович қайта сайланди.