[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

09.04.2025. 2025 йил 4 апрель куни “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда сўнгги беш йилда амалга оширилган ишлар юзасидан сарҳисоб қилинди.

Конференцияда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ш.Т. Курбанов ва раиснинг биринчи ўринбосари С.С. Тухтаев иштирок этди. Шунингдек, жамият раҳбарияти, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси фаоллари, тизим ташкилотларидан сайланган делегатлар ҳамда касаба уюшмалари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида жорий этилган янги сайлов тизими асосида ташкил этилган мазкур анжуман меҳнат жамоалари ва уюшма вакиллари ўртасида очиқ мулоқот майдонига айланди. Қўмита раиси сайлови яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиб, касаба уюшмалари тизимини демократлаштириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Овоз бериш натижасига кўра, амалдаги қўмита раиси Бахтиёр Бобохонов делегатлар томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, “Ўзтрансгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимига қайта сайланди.

Конференция якунида касаба уюшмаси олдига қуйидаги устувор вазифалар қўйилди:

  • ходимлар меҳнат ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш;

  • ишлаб чиқариш ва маиший хавф-хатарларнинг олдини олиш;

  • кадрлар малакасини оширишга қаратилган дастурларда фаол иштирок этиш;

  • ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда касаба уюшмаси ролини янада кучайтириш.