09.04.2025. 8 апрель куни Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилояти филиалида касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ташкилотнинг 2020 йил апрелидан 2025 йил апрелига қадар бўлган даврдаги фаолияти юзасидан сарҳисоб қилинди ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси ҳисоботи тингланди.
Музокаралар давомида сўзга чиққанлар томонидан касаба уюшмаси фаолияти қониқарли, деб баҳоланди. Йиғилишда қўмита аъзолари сайланди ва раисликка Ризокулова Бувниса номзоди маъқулланди.
Тадбирда Тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси А. Мирзаханов иштирок этиб, йиғилиш қатнашчиларига мамлакатимизда охирги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан қўлга киритилаётган ютуқлар ва бу йил касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши ҳақида маълумот берди.