[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

10.04.2025. Соғлом турмуш тарзига эътибор қаратиш — Бутунжаҳон саломатлик куни деб белгиланган санадаги муҳим вазифалардан биридир.

Жорий йилнинг 10 апрель куни эрта тонгдан шаҳаримиз марказида жойлашган “Кўҳна ва боқий Бухоро” мажмуасида Бухоро вилояти касаба уюшмалари кенгаши томонидан “7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни” ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи муносабати билан корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида юриш марафони ташкил этилди.

Мазкур юриш марафони ўз саломатлиги, соғлом танаси ва мустаҳкам иродаси ҳақида қайғурадиган ҳар бир инсон, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчилар сонини ошириш учун муҳим тадбир ҳисобланади. Уч километрлик юриш марафонида 3000 нафарга яқин бошланғич ташкилотлар фаоллари, корхона ва ташкилотларда ишлаётган ёшлар ва талабалар иштирок этди.

Тадбир доирасида иштирокчилар “Кўҳна ва боқий Бухоро” мажмуасида оммавий бадантарбия машқларини бажаришди.