10.04.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Бу йил Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ташкил топганига 120 йил тўлиши муносабати билан ишда ва ўқишда фаоллик кўрсатаётган ёшларнинг 50 нафари Марғилон темирйўл вокзалидан Тошкент шаҳрига саёҳатга кузатилди.
Улар уч кун давомида пойтахтнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишади.
— Ёшим 18 да. Фарғона шаҳридаги “Тепло идеал” МЧЖда ишлайман, — дейди Комилжон Юсупов. — Яқиндагина касаба уюшмасига аъзо бўлгандик. Ўшанда бизга касаба уюшмалари томонидан кўплаб имтиёзлар борлиги таъкидланганди. Мана, бугун касаба уюшмаларининг ташаббуси билан Тошкент шаҳрига саёҳатга кетяпмиз. Бу менинг пойтахтга биринчи сафарим.