[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

11.04.2025. 2025 йил 10 апрель куни Сардоба туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2020–2025 йиллардаги фаолияти бўйича ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда қўмита раиси томонидан маъруза ўқилди, бажарилган ишлар таҳлил қилинди ва келгуси йилларга мўлжалланган вазифалар муҳокама этилди. Меҳнат жамоасининг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишчилар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, касаба уюшмаси шартномасининг самарали ижросини таъминлаш бўйича фикр алмашилди.

Йиғилиш якунларига кўра, бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг янги таркиби сайланди. Шунингдек, келгуси беш йилликда амалга оширилиши лозим бўлган устувор йўналишлар белгиланди.